Fizika - matematika fakulteti

 

Физика-математика факультети

 

Физика-математика факултетига 1931 йилда математика фани ўқитувчиларини тайёрлаш гурухи сифатида асос солинган.

1939 йил сентябр ойидан институт кундузги икки йиллик ўқитувчилар институтига айлантирилгандан сўнг алоҳида физика – математика факультети ташкил этилиб, унга А.И.Харитонов биринчи декан этиб тайинланган. Улуғ ватан уруши йиллари ва ундан кейинги даврда физика – математика факультети декани вазифасида М.Мухаммедов ишлаган.

1970 йил феврал ойида математика факультети сифатида қайтадан тикланган ва унга М.Мадалиев декан этиб тайинланган.

1974 – 1984 йилларда Х.Фозилов

1984 – 1986 йилларда  Х.Мавлонқулов

1986 – 1992 йилларда Ш. Солиев

1992 – 2004 йилларда Н. Шералиев

2004 – 2005 йилларда С. Носиров

2005 – 2006 йилларда И. Қўқонбоев

2006 – 2012 йилларда Х. Хонбобоев

2012 -  2016 йилларда Б.Мамадалиев

2016 йил сентябрдан Х. Хонбобоев физика – математика факультетида деканлик лавозимида ишлаб келмоқда.

Хозирги кунда факультет қошида Математика ўқитиш методикаси, Информатика ўқитиш методикаси, Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедралари мавжуд бўлиб, бу кафедраларда 75 нафар педагог – ходимлар педагоглик фаолияти билан шуғулланиб ёшларга   таълим – тарбия бермоқдалар.

 Бугунги кунда факультетда мавжуд 5110100 – математика ўқитиш методикаси, 5110200 – физика ва астрономия ўқитиш методикаси, 5110700 – информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишларида жами 946 нафар талабалар тахсил олмоқдалар.

 

ФАКУЛТЕТ МАъМУРИЯТИ:

              

Физика-математика факультети декани 

Ханбабаев Хакимжон Икрамович

 Қабул вақти:Ҳар куни 15:00-17:00 (душанба ва шанбадан ташқари)

 Телефон: (0 373) 542-53-77 Е-mail:хоnboboyev@umail.uz